Узбек O'zbek
Ибраҳимович таъқибдан нолиди
Жума, 26 Июл
3340

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Лос-Анжелес»га қарши ўтказилган дербида юз берган воқеа атрофидаги шов-шувдан норози.

Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчи тўп учун курашда рақибининг ёноғини синдирган эди.

«Мен ҳар доимгидек сакрадим. Рақибга жароҳат етказишни ният қилмагандим. Шунчаки менинг бўйим баландроқ. Ҳар доим шунақа сакрайман. Худди мени таъқиб қилишаётгандек туюляпти. Бироқ, агар энг яхши бўлсанг, ҳар доим сенга «ҳужум қилишади», - деб Ибраҳимович сўзларини келтирмоқда Goal.

МЛСнинг бу мавсумида футболчи 17та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз