Узбек O'zbek
Де Росси Аргентинада қўним топди
Жума, 26 Июл
1931

«Рома» клубининг собиқ яримҳимоячиси Даниэле Де Росси Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубига ўтди.

36 ёшли футболчи ёзда шартномаси муддати тугагани боис «Рома»ни эркин агент мақомида тарк этганди.

Де Росси «Рома» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2001 йилда дебют қилган ва жами 616та ўйинда майдонга тушиб, 63та гол урган ва 54та голли узатмани амалга оширган.

Де Росси хизматига Италиянинг бир неча клублари қизиқиш билдирган эди. Аммо у «Рома»га ҳурмати туфайли, барча таклифларни рад қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз