Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзалчилари Осиё чемпионати саралашидаги рақибларини билиб олишди
Пайшанба, 25 Июл
1149

2020 йили Туркманистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Ўзбекистон футзалчилари Марказий ва Жанубий минтақада А гуруҳидан жой олишди. Уларга Тожикистон, Непал ва Афғонистон рақиблик қиладиган бўлди. Саралаш ўйинлари шу йилнинг куз ойларида бўлиб ўтади. Гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар мусобақа йўлланмасини қўлга киритишади.

Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йилнинг 27 февраль – 8 март кунлари Ашгабат шаҳрида ўтказилади. Энг юқори 5та ўринни эгаллаган жамоалар 2020 йилда Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз