Узбек O'zbek
«Виссел Кобэ» таркибида «Барселона»нинг собиқ вакиллари 4тага етиши мумкин
Пайшанба, 25 Июл
4099

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Томас Вермален фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин.

Marca хабарига кўра, футболчи «Виссел Кобэ» клуби билан музокара ўтказмоқда.

33 ёшли бельгиялик яқинда эркин агент мақомини олди ва исталган клубга бепул ўтиш имкониятига эга.

Вермален 2014 йилда «Барселона»га ўтиб, умумий ҳисобда 53та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол урган эди. 

Айни пайтда «Виссел Кобэ» таркибида «Барселона»нинг собиқ футболчилари Андрес Иньеста, Серхи Сампер ва Давид Вилья тўп тепмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз