Узбек O'zbek
Месси миллий жамоа ўйинларидан 6 ойга четлатилиши мумкин
Пайшанба, 25 Июл
2336

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси ўйинларидан узоқ муддатга четлатилиши мумкин.

TyC Sports хабарига кўра, КОНМЕБОЛ футболчини 2-6 ой муддатга дисквалификация қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу эса Мессининг 2019 йилдаги Аргентина миллий жамоаси ўйинларида иштирок этолмаслигини англатади.

Жазо чоралари футболчининг Америка Кубогидаги хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Аргентина миллий жамоаси бронза медалларини қўлга киритган, аммо ҳужумчи тақдирлаш маросимида иштирок этишдан бош тортган, шунингдек, жамоасининг финалга чиқолмаганига ҳакамлар ва коррупция сабаб бўлганини айтган эди.

Қайд қилиш жоизки, Аргентина миллий жамоаси йил охирига қадар фақат ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Сентябрь ойида «оқ-ҳаворанглилар» Мексика ва Чили, октябрда Германия ва Баскония вилояти, ноябрда Саудия Арабистони ва Бразилия билан беллашадилар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз