Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» Халқаро Чемпионлар Кубогидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди
Пайшанба, 25 Июл
3699

Халқаро Чемпионлар Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

«Манчестер Юнайтед» клуби Хитойда «Тоттенҳэм» билан ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Қизил иблислар» таркибидаги голларга Марсиал ва Гомес муаллифлик қилишди. «Тоттенҳэм»нинг ягона голи Лукас Моура ҳисобига ёзилди.

Бу «Манчестер Юнайтед»нинг турнир доирасидаги иккинчи ғалабаси бўлди. Аввалроқ жамоа «Интер»ни 1:0 ҳисобида енгган эди. «Тоттенҳэм» эса «Ювентус»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

«Манчестер Юнайтед» турнир доирасидаги навбатдаги ўйинни 3 август куни «Милан»га қарши ўтказади. «Тоттенҳэм» эса 4 август куни «Интер» билан ўйнайди.

Халқаро Чемпионлар Кубоги 
Тоттенҳэм (Англия) – Манчестер Юнайтед (Англия) - 1:2 (0:1, 1:1)

25 июль, «Hongkou Stadium» 
Голлар: 0:1 – 21 Марсиал, 1:1 – 65 Лукас Моура, 1:2 – 80 Гомес. 
Тоттенҳэм – Гассанига, Танганга (Марш, 70), Вертонген (Алдервейрелд, 46), Уокер-Питерс (Фойт, 46), Ндомбеле (Лукас Моура, 46), Георгиу (Уайт, 62), Алли (Роулз, 62), Уинкс (Скипп, 46), Сиссоко (Эриксен, 62), Пэрротт (Ламела, 46), Кейн (Сон Ҳён Мин, 46).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа (Ромеро, 46), Янг (Шоу, 46), Смоллинг (Байи, 46; Туанзебе, 56), Уан-Биссака (Диогу Далот, 46), Рохо (Линделеф, 46), Жеймс (Гомес, 46), Мактомини (Матич, 46), Гринвуд (Лингард, 46), Погба (Фред, 46), Марсиал (Рэшфорд, 46), Перейра (Мата, 46).
Огоҳлантиришлар: Алли (12), Перейра (40), Танганга (42).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз