Узбек O'zbek
«Бундай спортдан нафратланаман». Нурмагомедов боксчи Дадашевнинг ўлимига муносабат билдирди
Пайшанба, 25 Июл
11521

Боксчи Максим Дадашевнинг ўлими каби хабарлардан сўнг одамлар бир-бирини урадиган спортга нисбатан нафрат пайдо бўлади. Бу ҳақда Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Этот случай нам ещё раз доказывает, что спорт это не самое главное, есть вещи куда важнее. Каждый раз когда я вижу или слышу такие новости я начинаю ненавидеть этот спорт, в котором мы друг друга бьем. Все временно, слава, деньги, титулы, и вся наша жизнь, мы все уйдём с этого мира, никто не останется. Стоит задуматься. Терпения всем родным и близким Максима. Творите добро и пусть Всевышний вознаградит нас за наши дела и поступки в следующей жизни, и простит нам наши грехи.

A post shared by Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov) on

20 июлга ўтар кечаси Дадашев пуэрто-рикалик Субриэль Матиас билан жанг ўтказди. Сўнгги, 12-раунд олдидан баҳс тўхтатилди, россиялик бошидан олган оғир жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди. 23 июль куни шифокорлар боксчи вафот этганини маълум қилишди.

«Бу ҳолат бизга спорт энг муҳим нарса эмаслиги, ундан ҳам муҳимроқ нарсалар борлигини яна бир бор исботлади. Ҳар сафар бундай янгиликни кўрганимда ёки эшитганимда, мен бир-биримизни урадиган ушбу спорт туридан нафратланишни бошлайман», - деб ёзган Нурмагомедов Дадашевнинг яқинлари ва дўстларига сабр тилаб.

Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв спортчининг ўлимига изоҳ бериб, ташкилот ушбу воқеани суриштирувдан ўтказишини, Дадашевнинг оиласига ёрдам беришини ва спортчи жасадини Россияга олиб келишда кўмак кўрсатишини айтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз