Узбек O'zbek
Неймар асосий таркибдан алоҳида шуғулланмоқда
Чоршанба, 24 Июл
2369

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Хитойда жамоаси билан мавсумолди йиғинини ўтказмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, бразилиялик тўпурар асосий таркибдан алоҳида шуғулланяпти. Эслатиб ўтамиз, Неймар июнь ойида Бразилия миллий жамоаси таркибида жароҳат олиб, Америка Кубогида иштирок этолмаган эди.

Аввалроқ, Неймарнинг «ПСЖ» клубини тарк этмоқчи экани, унинг хизматига «Реал», «Ювентус» ва «Барселона» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«ПСЖ» клубининг Хитой саёҳати 23 июлдан 2 августгача давом этади. Жамоа 27 июль куни «Интер», 30 июль куни «Сидней» билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. 3 август куни Франция Суперкубоги баҳсида «Ренн» билан тўқнаш келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз