Узбек O'zbek
Месси Америка Кубоги вақтидаги сўзлари учун дисквалификация қилинди
Чоршанба, 24 Июл
7662

Месси Америка Кубоги давомида амалга оширган хатти-ҳаракатлари учун дисквалификация қилинди.

AS нашри маълумотига кўра, «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги якунларига кўра КОНМЕБОЛ томонидан 1 ўйинга дисквалификация қилинган ва 1,5 минг доллар миқдоридаги жаримага тортилган.

Энди у аргентиналикларнинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги биринчи ўйинини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубогининг 3-ўрни учун Чилига қарши ўйинда Лионель Месси қизил карточка олган, ўйиндан кейин у ҳакамларнинг қарорларини танқид қилиб, КОНМЕБОЛ ташкилотини коррупцияда айблаганди. Кейинроқ футболчи ўз сўзлари учун узр сўраганди.

Лекин Мессига 2 йилгача дисквалификация таҳдид солаётганди.

Аргентина терма жамоаси турнирнинг бронза медалларига эга бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз