Узбек O'zbek
Зидан уни «шарманда»га чиқарган Бэйлнинг агентига жавоб қайтарди
Сешанба, 23 Июл
19040

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Арсенал»га қарши ўйин олдидан ҳужумчи Гарет Бэйл масаласига яна тўхталиб ўтди.

Клуб Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида шанба куни «Бавария» билан ўйнаган ва ўша ўйинда Бэйл таркибдан четда қолганди. Ўйиндан кейин Зидан уэльслик футболчи тез орада жамоадан кетишига умид қилаётганини айтган, Гаретнинг агенти эса мураббийнинг бу сўзларини «шармандалик» дея баҳолаган эди.

Зиданнинг тушунтиришича, у агент Жонатан Барнетт иддао қилганидек, Бэйлга ҳурматликсизлик қилмаган. «Бавария»га қарши ўйинда қатнашмаслик эса ҳужумчининг ўз танлови бўлган.

«Ҳеч кимни беҳурмат қилганим йўқ. Клуб унинг трансфери устида ишлаяпти. 

Ўша куни Гарет ўйнамади, чунки ўзи хоҳламаган эди. У клуб унинг кетиши масаласида музокара ўтказишга уринаётгани, шунинг учун ҳам ўйнагиси келмаётганини айтганди», – деган Зиданнинг Вашингтонда ўтган матбуот анжуманидаги сўзларини келтирди The Guardian.

«Реал» устозининг сўзларига кўра, Бэйл билан боғлиқ вазият «ҳаммага маълум ва у ўзгармайди», «клуб қилишига тўғри келаётган ишни қиляпти».

«Ҳозирча у эртанги ўйинда қатнашмасликни сўраганича йўқ», – деб қўшиб қўйди Зинедин Зидан.

Маълумот учун, «Реал» – «Арсенал» ўйини бугун АҚШнинг Мэриленд штатидаги Шаҳзода Жорж округида бўлиб ўтади. «FedExField» стадионидаги ўйин Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 04:00да бошланади.

«Зиданга уят!» Бэйл «Реал»га керак эмас

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз