Узбек O'zbek
«Зенит» 18 ёшли беларуслик иқтидорни кўзламоқда
Сешанба, 23 Июл
809

Беларуснинг «Минск» клуби ҳимоячиси Дмитрий Пришчепа фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. 18 ёшли иқтидорнинг хизматига «Зенит» қизиқиш билдирмоқда.

Россиянинг амалдаги чемпиони Беларус клубига футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф жўнатган. Буни «Минск» директори Игорь Шлойдо ҳам тасдиқламоқда.

Бу мавсумда Пришчепа Олий Лига доирасида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1 марта огоҳлантириш олган. 16 турдан сўнг «Минск» 14 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

«Зенит» клуби РПЛ 2 туридан сўнг, 6 очко тўплаб, «Урал» билан бирга 100 фоизлик натижани қайд қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз