Узбек O'zbek
Погбанинг «Реал»га ўтиши Бэйлнинг кетишига боғлиқ
Сешанба, 23 Июл
3532

«МЮ»дан яримҳимоячи Поль Погбани харид қилишга уринаётган «Реал» учун ўз яримҳимоячилари Гарет Бэйл ва Хамес Родригесни тезроқ сотиб юбориш муҳим аҳамиятга эга.

AS тарқатган хабарга кўра, уэльслик футболчининг бозор баҳоси 50-60 млн, колумбияликнинг хавбекнинг трансфер қиймати эса тахминан 50 млн еврони ташкил этади. Бу икки футболчини сотиш билан «Реал» 100 млн евро атрофида пул ишлаб олиши мумкин.

Шу бир вақтда «Юнайтед» Погба учун нархни 200 млн еврога кўтаргани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Бироқ, таъкидланишича, Мадрид клубидагилар Поль учун максимал 150 млн евро тўлай олишади.

Шунингдек, Бэйлдан «қутулиш» «Реал»га Погбанинг маош борасидаги талабларини қондиришга ҳам имкон беради. Яъни «қироллик клуби»дагилар Гаретга тўланаётган йиллик 14,5 млн евро маошни Погбага тўлай бошлашни режалаштирган. Поль «МЮ»да ҳозир йилига 12 млн евро (солиқларни чегириб ташлаганда) иш ҳақи олмоқда.

Қўшимча қилинишича, Ла Лигада трансфер ойнаси 2 сентябрда ёпилади. Бу эса «Реал»да Погба харидини амалга ошириш учун вақт етарли эканини билдиради.

Аввалроқ Европа клубларидан Бэйл бўйича бирорта ҳам таклиф тушмагани, Хамес учун эса «Наполи» ва «Атлетико» рақобатлашаётгани хабар қилинганди.

Бу икки футболчидан ташқари «Реал»ни Борха Майораль, Лукас Васкес ва Мариано Диас ҳам тарк этиши, уларнинг сотувидан клуб 60 млн евро ишлаб олиши мумкин. Бу эса «қаймоқранглилар»га молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда қўл келади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Дани Себальос ижараси бўйича «Арсенал» билан келишувга эришилгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз