Узбек O'zbek
«Лилль» президенти: «Пепе трансфери деярли ҳал бўлди»
Сешанба, 23 Июл
6523

«Лилль» президенти Жерар Лопес ҳужумчи Николя Пепе клубни тарк этиш арафасида турганини маълум қилди.

«Пепенинг кетиши? Бу масала деярли ҳал.

Футболчилар сотуви бўйича ҳам, харидлар бўйича ҳам режаларимиз бор. Агар футболчи жамоадан кетса, ўзимиз хоҳлаётган ўйинчини сотиб оламиз.

Николяга келсак, у ёзнинг бошида кетишга жуда яқин эди. Катта клублар унга таклиф билдиришгани рост. Шундай экан, ўйлайманки, у клубимиздан кетади. Лекин футболда сени нима кутаётганини ҳеч қачон била олмайсан», – деган Лопеснинг сўзларини келтирди La Voix du Nord.

Аввалроқ Пепе хариди бўйича «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар ижобий босқичда экани хабар қилинган эди. «Қизил иблислар»нинг бу курашдаги рақобатчиси – «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Эвертон» клублари саналади. Унга Ла Лига ва А Сериянинг баъзи жамоалари ҳам бефарқ эмас.

24 ёшли ивуарлик футболчи ўтган мавсумда «Лилль»нинг 41та ўйинида майдонга тушди ва 23та гол уриб, 12та голли узатмага муаллиф бўлди; Франция чемпионати тўпурарлари пойгасида фақат «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппедан ортда қолди.

ОАВга кўра, клуб Пепе 70 млн фунтдан ҳам юқори баҳоламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз