Узбек O'zbek
Дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтинги эълон қилинди
Сешанба, 23 Июл
13570

Америка футбол лигасида (американча футбол) иштирок этувчи “Даллас Ковбойс” клуби Forbes нашри талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди.

Клубнинг нархи 5 млрд долларга баҳоланган. 

Рейтингнинг 2-ўрнини “Нью-Йорк Янкис” бейсбол клуби (4,6 млрд доллар) ва 3-ўрнини Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби (4,24 млрд доллар) эгаллаган. 

Етакчи бешталикдан “Барселона” футбол клуби (4,02 млрд доллар) ва АҚШнинг “Нью-Йорк Никс” баскетбол клуби (4 млрд доллар) ўрин олган.

Рейтингнинг етакчи 50 та клуби орасидан АҚШнинг Миллий футбол лигасининг (американча футбол) 26 та клуби, Бош бейсбол лигасининг 9 клуби, Европанинг 8 та футбол клуби ва Миллий баскетбол уюшмсининг 7 та клуби ўрин олган.  

Жумладан, рейтингнинг етакчи элликталигига яна 6 та футбол клуби: “Манчестер Юнайтед” (6-ўрин, 3,81 млрд доллар), “Бавария” (17-ўрин, 3,02 млрд доллар), “Манчестер Сити” (25-ўрин, 2,69 млрд доллар), “Челси” (32-ўрин, 2,58 млрд доллар), “Арсенал” (42-ўрин, 2,27 млрд доллар) ва “Ливерпуль” (45-ўрин, 2,18 млрд доллар) киритилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз