Узбек O'zbek
«Челси» ўртоқлик ўйинида «Барселона»ни енгди – Гризманн ва де Йонгнинг дебюти мағлубият билан тугади
Сешанба, 23 Июл
5161

Япониянинг Саитама шаҳрида «Барселона» ва «Челси» клублари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ўйин Фрэнк Лэмпард жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Инглизлар сафида Тэмми Абраҳам ва Росс Баркли муаллифлик қилган бўлса, каталонияликлардан ягона жавоб голини Иван Ракитич иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада урди.

Қайд этиш керак, мазкур баҳс «Барса»нинг янги футболчилари Антуан Гризманн ва Френки де Йонг учун дебют учрашув бўлди.

«Кўк-анорранглилар» мавсумолди тайёргарлик йиғини вақтидаги илк ўйинида майдонга тушган бўлса, «Челси» Фрэнк Лэмпард қўл остида тўртинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурди.

«Кўклар» бунга қадар Ирландиянинг «Бегимианс» ва «Сент-Патрикс Атлетик» клублари билан ўйнаган, уларнинг биринчиси билан 1:1 ўйнаб, иккинчи рақибни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди; Йококамада маҳаллий «Кавасаки Фронтале» клубига қарши баҳсда эса 0:1 ҳисобида ютқазган эди.

Ўртоқлик учрашуви
Барселона – Челси 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар
: 0:1 – 34 Абраҳам, 0:2 – 81 Баркли, 1:2 – 90+1 Ракитич.
Барселона – тер Стеген (Нето, 46), Умтити (Лангле, 46), Альба (Гильем Жайме, 46), Пике (Тодибо, 46), Сержи Роберто (Аленья, 46), Пуч (де Йонг, 46), Бускетс (Нелсон Семеду, 46), Кольядо (Малком, 46), Бускетс (Ракитич, 46), Дембеле (Карлес Перес, 46), Гризманн (Рафинья, 46).
Челси – Аррисабалага, Эмерсон (Алонсо, 46), Кристенсен (Томори, 48), Давид Луиз (Зума, 46), Аспиликуэта (Бакайоко, 71), Ковачич (Заппакоста, 70), Маунт (Баркли, 60), Пулишич (Жиру, 60), Жоржиньо (Дринкуотер, 71), Педро (Батшуайи, 70), Абраҳам (Кенеди, 60).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз