Узбек O'zbek
«Барселона» ва Мессининг ўнинчи шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган бўлади
Сешанба, 23 Июл
2316

«Барселона» сардор Лионель Месси билан шартномани 2023 йил ёзигача узайтирмоқчи, деб хабар берди ESPN.

Аргентиналик юлдузнинг амалдаги битими 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Унда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги ҳақида банд бор.

Агар томонлар келишувни янгиласа, у ҳолда бу Мессининг «Барса» билан имзолаган 10-шартномаси бўлади.

Таъкидланишича, клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу Лео 2015 йилдан буён ЕЧЛда ғолиб чиқишни соғинаётганидан хабардор ва уни кўндириш учун таркибни кучайтиришга ваъда беради.

Қайд этиш жоиз, мўлжалдаги 2023 йилда Месси 36 ёшда бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз