Узбек O'zbek
АҚШ прокуратураси Роналдуга нисбатан айблов эълон қилишни рад этди
Сешанба, 23 Июл
7492

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жиноий иш фигуранти эмас – АҚШда унга нисбатан гумонлар олиб ташланди.

Невада штатининг Кларк округи прокуратураси баёнот билан чиқиб, модель Кэтрин Майоргага жинсий тажовуз қилганликда гумонланаётган Роналдуга нисбатан расмий айблов илгари сурилмаслигини маълум қилди.

«Айни пайтда мавжуд маълумотларга баҳо бериб, тергов Криштиану Роналдуга нисбатан айблов етарлича асосга эга эмас, деган хулосага келди. Шунга мувофиқ равишда, ҳеч қандай санкциялар қўлланмайди», – дейилади прокуратура билдиришида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида америкалик модель Кэтрин Майорга таниқли футболчи уни 2009 йил июнида Лас-Вегасда зўрлаганини иддао қилган ва уни полицияга берган эди.

Роналду эса бу айбловни рад этган, «ҳақиқат, албатта, юзага чиқиши»га ишонишини айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз