Узбек O'zbek
«Арсенал» ва «Реал» Дани Себальос ижараси бўйича келишиб олди
Сешанба, 23 Июл
1789

«Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос «Арсенал»га ўтиши кутиляпти.

BBC журналисти Дэвид Орнстайн берган маълумотга кўра, Лондон клуби Себальосни ижарага олиш бўйича Мадрид жамоаси билан келишувга эришган.

Ижара муддати бир йилни ташкил этади. Келишувнинг бошқа шартлари ҳозирча номаълум.

Marca`нинг қўшимча қилишича, Дани Испания ёшлар термаси сафида Европа чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг, бугундан «Реал» машғулотларига қўшилади.

Испан нашрига кўра, «Арсенал» унга янги мавсумда тахминан 40та ўйинда қатнашиш имконини бермоқчи.

Қайд этиш жоиз, бугун мазкур икки клуб Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида ўзаро майдонга тушади. АҚШнинг Мэриленд штатидаги Шаҳзода Жорж туманида ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 04:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз