Узбек O'zbek
«Андижон» икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади
Сешанба, 23 Июл
2917

Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлаган «Андижон» жамоаси бугун Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳига йиғилди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ўтган мавсумда жамоанинг Суперлигага чиқишида ўз ҳиссасини қўшган Даврон Исоқов клуб билан шартнома имзолаган.

Шунингдек, «Бунёдкор»дан келган яримҳимоячи Сардор Азимов ҳам «Андижон» билан битим тузган.

«Сардор Азимов 19-рақамда, Даврон Исоқов эса 29-рақам остида тўп сурадиган бўлди», – дейилади хабарда.

Тошкентдаги йиғинда «Локомотив» ва «Динамо» билан ўртоқлик ўйинлари ўтказган андижонликлар жамоаси 27 июль куни Суперлиганинг 14-турида «Бухоро»ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» биринчи даврани 14 клуб орасида 13-ўринда якунлаган. Клубни мавсум бошида Элдор Сакаев, сўнг Жамшид Саидов бошқарган, июнь ойи бошида Александр Хомяков бош мураббийликка тайинланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз