Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзал терма жамоаси узоқ танаффусдан кейинги илк ўйинида қирғиз клубини мағлуб этди
Душанба, 22 Июл
1085

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 1 июлдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

ЎФА расмий сайтида маълум қилинишича, жамоа йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ўтказади. Ҳар икки ўйинда ҳам Қирғизистоннинг EREM клуби рақиблик қилади.

Бугун дастлабки баҳс «Бунёдкор» академияси залида ташкил этилди. Унда йиғинга жалб этилган барча 18 нафар футзалчи синаб кўрилди. Ўйин ўзбекистонликларнинг 6:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари октябрь ойида бўлиши режалаштирилган Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон – EREM (Қирғизистон) 6:5
Голлар: Абдулла Солиҳов, Хушнур Эркинов (2), Равшан Исматуллаев, Ботир Ризаев, Суннат Жўраев – Муҳсин Башир (2), Юлдашбай Салимбаев, Сагинндик Акимбаев, Бексултан Назаров. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз