Узбек O'zbek
ОАВ: Набиль Фекир трансфери 25 млн еврога келишилди
Душанба, 22 Июл
5923

«Бетис» ва «Лион» клублари яримҳимоячи Набиль Фекир трансферини келишиб олишди, деб хабар тарқатди El Transistor.

Манбага кўра, харид қиймати 25 млн еврони ташкил этмоқда.

Франция миллий жамоаси аъзоси Севилья клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Бунгача Фекирнинг хизматларига «Севилья», «Валенсия» ва «Милан» ҳам бефарқ эмаслиги айтилаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Набиль «Ливерпуль»га ўтишга яқин бўлган, аммо трансфер сўнгги лаҳзада амалга ошмай қолганди. ОАВ маълумотига кўра, «қизиллар» футболчининг тиззасидаги жароҳатидан хавфсирашган.

Ўтган мавсумда 26 ёшли хавбек Франция чемпионатида 29та ўйин ўтказиб, 9та гол ва 7та голли узатмага муаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз