Узбек O'zbek
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Душанба, 22 Июл
2705

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячилари Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе фаолиятини ЎФА тизимида давом эттиради.

Ассоциация расмий сайтига кўра, Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш вазифаси топширилган.

Кападзе эса ЎФАнинг селекция ишларига бош бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Ҳайдаров йил бошидан буён «Локомотив»да ўйнаб келаётган, ўтган ҳафтада футболчилик фаолиятига якун ясаганини эълон қилган эди.

Темур Кападзе эса 2017 йил охирида бутсаларини михга илиб, 2018 йил февралида Ўзбекистон миллий жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган ва термани 4та ўйинда майдонга тушган эди. Ўша йил апрелида эса «Локомотив»да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаганди.

ЎФАнинг 15 июль кунги конференциясида Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда бўлган Кападзе «Локомотив»дан «Пахтакор»га ишга ўтаётгани, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе клубнинг ёшлар жамоасидан кўнгли тўлмаётгани боис уни «шерлар» ўринбосарларига устозлик қилишга таклиф этганини маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз