Узбек O'zbek
«Зидан — шарманда». Бэйлнинг агенти кескин жавоб қайтарди
Якшанба, 21 Июл
13910

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мадридликлар клуби бош мураббийи Зинедин Зиданни уэльслик футболчи тез орада сотилиши ҳақидаги гаплари учун кескин танқид қилди.

«Зидан — шарманда. У «Реал» учун жуда кўп иш қилган инсонга ҳурматсизлик қилди. Бэйл жамоадан кетиш арафасидами? Агар бу трансфер амалга ошса ҳам, бу футболчининг хоҳиши ва манфаатлари эвазига бўлади, бу асло Зиданга боғлиқ эмаслиги аниқ.

Биз бу иш устида ишлаяпмиз», дея агентнинг сўзларини келтирмоқда ESPN нашри.

Бироз аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан  Халқаро Чемпионлар кубоги доирасидаги «Бавария»га қарши ўйиндан (1:3) кейин ушбу ўйинда иштирок этмаган Гарет Бэйл ҳақида гапириб, у клубни тарк этиш арафасида эканини айтганди.

«Бэйл тез орада кетишига умид қиламиз, бу ҳамма учун яхши бўлади. Гаретга қарши ҳеч қандай шахсий адоватим йўқ, лекин шундай вақтлар бўладики, ниманидир ўзгартириш керак. Мен қарор қабул қилишим керак, ўзгармасак бўлмайди. Трансфер – бу мураббийнинг ҳамда вазиятни тушуниб турган футболчининг қароридир. 24 соатдан кейинми ёки 48 соат ичида, уни билмадим, аммо вазият ўзгаради. Ҳамма томон учун шуниси яхши», – деганди у.

«Реал» Бэйлни 2013 йилда «Тоттенҳэм»дан 100 млн еврога сотиб олган, бу билан Гарет ўша вақтда жаҳоннинг энг қиммат футболчиси ва трансфер нархи 100 миллион етган тарихдаги илк футболчига айланганди.

Ўтган мавсумда ушбу 30 ёшли футболчи «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 42 ўйинда майдонга тушган ва 14 гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз