Узбек O'zbek
«ПСЖ» спорт директори: «Барселона»дан Неймар бўйича таклиф олмадик»
Якшанба, 21 Июл
1827

«ПСЖ» спорт директори Леонардо «Барселона»дан Неймар бўйича таклифлар келиб тушмаганини маълум қилди.

«Ҳеч қандай янгилик йўқ. Ҳеч қандай. Иш жойидан силжиганича йўқ, Неймар борасида аниқ таклиф олмадик. У ҳозир биз билан ва у – «ПСЖ» футболчиси»,  – деган директорнинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Антуан Гризманн трансферидан кейин ОАВда Неймарнинг Каталонияга қайтиши эҳтимоли сақланиб қолаётгани ҳақида хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз