Узбек O'zbek
Почеттино: «Бэйл? Бошлиғим у ҳақда ҳеч нарса демади»
Якшанба, 21 Июл
2540

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл клубга қайтиши эҳтимоли борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Раҳбаримдан бу борада ҳеч қандай маълумот олганим йўқ.

У бизнинг жамоага келадими ёки бошқа клубга, буни билмайман.

ОАВда бу хабар тарқалганини кўрдим, лекин қайси клуб у билан битим тузаётганидан хабарим йўқ. Бу раҳбаримнинг иши», – деган Почеттинодан иқтибос келтирди Evening Standart.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан уэльслик вингер тез орада жамоадан кетишига умид билдирган, Бэйлнинг агенти эса Зиданнинг бу баёнотини шармандалик деб баҳолаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз