Узбек O'zbek
Марсело: «Неймар – Азардан яхшироқ футболчи»
Якшанба, 21 Июл
5111

«Реал» ҳимоячиси Марсело YouTube`даги De Sola каналига интервью берди. Суҳбат давомида у янги жамоадоши Эден Азарни ҳамюрти Неймар билан солиштирди.

«Эден – юқори классдаги футболчи. Чиройли ўйин намойиш этади. Худди Ней каби, унда ҳам жаҳоннинг энг кучли беш футболчисидан бири бўлиш имконияти бор.

Уларни таққослаб бўлмайди, лекин мен учун Неймар яхшироқ.

Неймар «Реал»га келса жуда зўр бўларди, бироқ қарорларни мен қабул қилмайман.

«Мадрид» доимо жаҳоннинг энг яхши футболчилари билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиши керак, у ўтмишда «Барселона»да ўйнагани муаммо туғдирмаслиги лозим», – деди Марсело.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз