Узбек O'zbek
Халқаро чемпионлар кубоги. «Реал» «Бавария»га ютқазди
Якшанба, 21 Июл
8495

Халқаро чемпионлар кубогида Мюнхеннинг «Бавария» клуби Мадриднинг «Реал» клубини ишончли тарзда мағлуб этди. АҚШнинг Ҳюстон шаҳридаги NRG-стэдиумда бўлиб ўтган учрашув немислар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ Корентин Толиссо ҳисобни очди, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади, 67-дақиқада эса Роберт Левандовски жамоасининг иккинчи голини урди, икки дақиқа ўтиб Серж Гнабри ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0.

81-дақиқада «Бавария» бир киши кам бўлиб қолди, Свен Ульрайх майдондан четлатилди.

Ўйин охирида, 85-дақиқада Родриго мадридликларнинг ягона жавоб голини уришга эришди. 

«Бавария» биринчи турда «Арсенал»га 1:2 ҳисобида ютқазганди, «Реал» учун эса мюнхенликларга қарши ўйин турнирдаги биринчи ўйин бўлди.

«Бавария» 24 июль куни «Милан»га қарши ўйнайди, «Реал» шу куни «Арсенал»га қарши майдонга тушади, 27 июль куни эса «Атлетико» билан дерби ўйини кутмоқда.

International Champions Cup 
«Бавария» – «Реал» 3:1
(1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 15 Толиссо, 2:0 – 67 Левандовски, 3:0 – 69 Гнабри, 3:1 – 84 Родриго.
Бавария – Нойер (Ульрайх, 46), Киммих, Алаба (Цайзер, 73; Хоффманн, 83), Боатенг, Толиссо (Сингх, 72), Мартинес (Зюле, 46), Саншеш (Павар, 46), Алькантара (Горетцка, 59), Коман (Дэвис, 59), Мюллер (Левандовски, 46), Арп (Гнабри, 46).
Реал Мадрид – Куртуа (Навас, 46), Варан (Адри, 46), Рамос (Начо, 46), Марсело (Менди, 46), Карвахаль (Хави, 46), Модрич (Сеоане, 46), Иско (Родриго, 46), Асенсио (Васкес, 46), Кроос (Кубо, 46), Азар (Винисиус Жуниор, 46), Бензема (Йович, 46).
Огоҳлантиришлар: Киммих (51), Горетцка (90).
Четлатиш: Ульрайх (81).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз