Узбек O'zbek
Азар «Реал»даги дебютини 50-рақамда ўтказди
Якшанба, 21 Июл
4421

Яримҳимоячи Эден Азар «Реал»даги дебют ўйинида 50-рақамда ўйнади. Бу – Ойга инсон қадами етганига 50 йил тўлганига ишора эди.

1969 йил 20 июлда америкалик космонавтлар Нил Армстронг ва Базз Олдрин «Аполлон-11» космик кемасида Ой юзасига қўнган.

Халқаро Чемпионлар кубоги доирасидаги «Реал»-«Бавария» ўйини (1:3) АҚШнинг космик тадқиқотлар маркази – Ҳюстон шаҳрида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Эден янги жамоасида қайси рақамни олиши ҳали расман маълум қилингани йўқ. Аммо шуниси аниқки, у Ла Лигада 50-рақамда ўйнай олмайди: чемпионатда фақат 1дан 25гача бўлган оралиқдаги рақамларга рухсат берилган.

ОАВда Азар 23-рақамни танлагани айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз