Узбек O'zbek
Агент: «Неймар Парижда бахтсиз»
Якшанба, 21 Июл
4739

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг агенти Пини Захави мижози ҳозирги жамоасида эканидан хурсанд эмаслигини маълум қилди.

«Неймар Парижда бахтли эмас», – деган Захавидан иқтибос келтирди «Le Journal du Dimanche» нашри.

Бошқа хабарларга қараганда, агент бразилиялик мижозинининг хизматларини бешта клубга – «Барселона», «Реал», «Манчестер Юнайтед», «Бавария» ва «Ювентус» жамоаларига таклиф этган.

Улар орасидан «Барса»да қизиқиш юқорилиги айтилмоқда. Ушбу трансфер доирасида каталонияликларнинг бир ёки бир неча футболчиси «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.

«Барса»дагиларнинг ҳисоблашича, Неймарнинг «ПСЖ» билан муносабатлари кўнгилдагидай эмаслиги унинг нархини туширишга қўл келади.

Қайд этиш керак, ҳужумчи сешанба куни таътилини якунлаб, «ПСЖ» базасига қайтган эди, аммо клуб матбуот хизмати ҳозиргача унинг машғулотлар вақтида олинган бирорта ҳам суратини эълон қилганича йўқ. У жамоавий суратларда ҳам йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз