Узбек O'zbek
Симеоне: «Мессига жон деб мураббийлик қилган бўлардим»
Шанба, 20 Июл
3806

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг Америка Кубогидаги ўйинларидан мамнун эканини айтди.

«Месси – дунёнинг энг яхши футболчисидир. Унга жон деб мураббийлик қилган бўлардим.

Месси Америка Кубогида Аргентина миллий жамоасини ортидан эргаштира олди. Бошқалар нима деса деяверсин. Уларнинг фикри мен учун қизиқ эмас. Аммо Месси мусобақа давомида ҳақиқий етакчи бўлди», - деди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, Аргетина миллий жамоаси Америка Кубогида учинчи ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз