Узбек O'zbek
Почеттино нега «Тоттенҳэм»да қолганини тушунтирди
Шанба, 20 Июл
2512

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино клубдан кетишни ўйлагани ҳақида гапириб берди.

«Кетиш ҳақида ҳам ўйлаган эдим. Агар Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлсак, шубҳасиз, кетардим. Аммо мағлуб бўлганимиздан кейин кетишнинг мавриди эмаслигини, бу хунук бўлишини тушундим. 

Ҳозир футболчиларимнинг руҳияти устида ишламоқчиман. Биз ўтган мавсумдаги ютуқларни такрорлашимиз керак», - деб Почеттино сўзларини келтирмоқда Telegraph.

Почеттино 2014 йилдан бери «Тоттенҳэм»да ишлаяпти. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар Лигаси ва Лига Кубоги финалигача чиққан. 

Аввалроқ унинг хизматига «Реал» ва «Милан» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз