Узбек O'zbek
Азар: «Реал»да менга эркинлик керак»
Шанба, 20 Июл
5549

«Реал»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Эден Азар янги жамоасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

«Мен тўла эркинлик билан ўйнашга ҳаракат қиламан. Баъзан футболда бу мушкул, аммо менга эркинлик берилмаса, хатога йўл қўйишим ва захирага «михланиб қолишим» мумкин.

Менга ўнг қанотда ҳам, чап қанотда ҳам ва марказда ҳам ўйнаш ёқади. Мен ҳар бир қадамимни олдиндан пухта ўйламайман, бир сония ичида қарор қабул қиламан», — деб Азар сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Ўтган мавсумда Азар «Челси» таркибида барча мусобақаларда 52та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ва 17та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз