Узбек O'zbek
«Ювентус» Погба учун «МЮ»га уч футболчисини беришга тайёр
Жума, 19 Июл
8193

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбанинг «Ювентус»га қайтиши эҳтимоли ҳамон сақланиб қолмоқда.

Corriere dello Sport`нинг хабар беришича, «бьянконери» 26 ёшли француз учун уч футболчисини беришга тайёр. Бу ерда гап ҳимоячи Жоау Канселу, яримҳимоячилар Блез Матюиди ва Дуглас Коста ҳақида бормоқда.

Бошқа манбаларда «МЮ» Погба учун эндиликда 200 млн евро сўраётгани, клуб энг асосий футболчиларидан бирини сотмаслик фикрида қатъий экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Поль учун асосий даъвогар сифатида кўрилган «Реал» шу кунларда бу трансфер ишини муваффақиятли якунлай олмагани ҳақида хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз