Узбек O'zbek
Зидан ҳужум чизиғи учун асосий уч футболчини белгилаб олди
Жума, 19 Июл
17998

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда жамоанинг ҳужум чизиғида асосан қайси футболчилар тўп суриши борасида бир тўхтамга келиб олди.

Marca`нинг ёзишича, Зиданнинг 4-3-3 схемасида жамоанинг олд чизиғи Эден Азар, Винисиус Жуниор ва Карим Бензема триосига асосланади.

Бельгиялик вингер чап қанотда, бразилиялик эса ўнг қанотда ўйнайди, Бензема эса ҳужумларни якунловчи ролида бўлади.

Нашрга маълум бўлишича, Лука Йович, Марко Асенсио, Гарет Бэйл ва Иско каби ҳужумкор футболчилар камроқ ўйин амалиётига рози бўлишларига тўғри келади.

Шу билан бир пайтда AS газетаси тарқатган хабарга кўра, «Реал» мураббийлари кейинги мавсумда клубнинг ёшлар жамоаси «Кастилья»да кимлар ўйнаши бўйича ҳам бир қарорга келиб, рўйхатга бразилиялик икки ўсмир – Винисиус ва Родриго ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар» 21 июль куни Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Бавария»га қарши, 24 июлда «Арсенал» ва 27 июлда «Атлетико» билан ўйинларда майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз