Узбек O'zbek
Почеттино: «ЕЧЛда чемпион бўлганимизда истеъфо бериш ҳақида ўйлаб кўрган бўлардим»
Жума, 19 Июл
1496

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида «Ливерпуль» устидан ғалаба қозонган тақдирда истеъфога чиқиши эҳтимоли бўлганини тан олди.

«Агар натижа бошқача бўлганда, лавозимдан кетиш ва клубга ўз тарихидаги янги саҳифани янги мураббийлар штаби билан бошлаш имкониятини бериш ҳақида ўйлаб кўрган бўлардим.

Финалдаги мағулбиятдан кейин кетиш ҳақида ўйладимми? Мен муаммодан қочадиган ва қийин вазиятлардан чиқиш йўлини қидирмайдиган одамлар сирасидан эмасман. Шон-шуҳратга яқин тураркансан, ҳамма нарсага бошқача нигоҳ билан қарай бошлайсан. Мен «Тоттенҳэм»ни биламан, бу клуб бошқаларга ўхшамайди.

Мен ўзгарганман. «Тоттенҳэм» мураббийлар штаби ҳам аввалгидек бўлмайди. Биз яхшироқ ёки ёмонроқ бўлиб қолмадик, шунчаки бошқачамиз холос», – деган Почетинонинг сўзларини келтирди Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» ЕЧЛ финалида «қизиллар»га 0:2 ҳисобида ютқазишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз