Узбек O'zbek
Неймар Франция чемпионатида ўзига рақиб бўлган энг яхши футболчини айтди
Жума, 19 Июл
8234

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Лион»даги ҳамкасби Набиль Фекирга юқори баҳо беришини айтди.

OhMyGoal дастуридаги иштироки вақтида: «Сиз рақиб бўлган футболчилар орасида биринчи дивизиондаги энг яхшиси ким?» деган саволга бразилиялик футболчи қуйидагича жавоб берди:

«Менга «Лион»даги Фекирнинг ўйинлари ёқади. Унинг ўйин услуби менда катта таассурот қолдиради».

Маълумот учун, Фекир ўтган мавсум Франция чемпионатининг 29 ўйинида 9+7 самарадорлик натижасини кўрсатган. Неймар эса 17та турда қатнашиб, 15+7 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз