Узбек O'zbek
Клопп: «Шартномам муддати тугамагунча кетмайман, уни ҳозир узайтириш шарт эмас»
Жума, 19 Июл
2217

«Ливерпуль» бош мураббийи 2022 йил ёзигача муддатга тузилган шартномасини узайтиришга зарурат йўқ, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар беради.

«Битим муддати тугамагунча кетмайман. Ўзим шуни хоҳлаяпман. Чунки келишув муҳим нарса.

Янги шартнома бўйича қарор қабул қилиш учун вақтимиз етарли. Буни ҳозир қилишни ҳожати йўқ. Ҳали уч йил бор, хавотирланишга жуда эрта.

Менинг фаолиятим клуб хўжайинларига маъқул келяпти. Уларнинг ҳам иши менга маъқул. Жамоани яхши кўраман, бутун эътиборим «Ливерпуль»да», – деди Клопп.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз