Узбек O'zbek
Барселона» «Байер» етакчисини кузатмоқда
Жума, 19 Июл
3535

«Байер» яримҳимоячиси Кай Ҳаверц хизматига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Bild хабарига кўра, Испания гранди 20 ёшли иқтидони зимдан кузатмоқда ва қулай вазият келса, у билан шартнома имзолаши мумкин.

Ҳаверцнинг «Байер» билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган ва у камида яна 1 йил давомида Бундеслигада тўп тепишни истаяпти.

Ўтган мавсумда футболчи «Байер» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳолаяпти.

Ҳаверц билан «Бавария» ва «Ливерпуль» ҳам қизиқяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз