Узбек O'zbek
«Атлетико» Хамесни қўлга кирита олмаса, Эриксен учун курашади
Жума, 19 Июл
1195

«Атлетико» «Тоттенҳэм»дан Кристиан Эриксенни сотиб олиш имкониятларини чамаламоқда.

Marca`нинг хабар беришича, «матрасчилар» «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригесга қизиқиш билдираётгани ва колумбияликнинг ўзи ҳам трансферга қарши эмаслигига қарамай, бу харид амалга ошмай қолиши мумкин.

«Реал» Хамесни бевосита ўз рақибига сотишни истамаяпти. Шу билан бирга, трансфер «Атлетико» 50 млн евро тўлаган тақдирдагина ҳал бўлиши мумкин.

Диего Симеоне эса ўз жамоасига Хамесни олиб кела олмаган тақдирда эътиборини ҳамон «Тоттенҳэм» билан шартномасини узайтирмаган Кристиан Эриксенга қаратмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эриксенга «Реал» ҳам бефарқ эмаслиги, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» Поль Погбадан айрилган тақдирда унинг ўрнини Кристиан билан тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз