Узбек O'zbek
«Арсенал»нинг янги сардори бўлишга асосий номзод маълум
Жума, 19 Июл
3497

Ярим ҳимоячи Гранит Жака янги мавсумда «Арсенал» сардори бўлиши мумкин.

The Telegraph`нинг бош мураббий Унаи Эмерига асосланиб хабар беришича, 26 ёшли футболчи сардорлик боғичига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Жака ўтган мавсумда Эмери томонидан танланган беш нафар сардор футболчи орасида эди. Бу рўйхатга кирган дарвозабон Петр Чех фаолиятини якунлади, яримҳимоячи Аарон Рэмзи эса «Ювентус»га ўтди. 

Асосий сардор Лоран Косьелни бўлса жамоа билан АҚШ турнесига боришдан бош тортди. Бунинг учун унга нисбатан интизомий иш очилган, француз жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Гранит Жакада сардорлик боғичини тақиш тажрибаси йўқ эмас, у олдин Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби сардори бўлган, Швейцария миллий жамоасида ҳам бу вазифани бажарган.

Эмерининг сўзларига кўра, Жакадан ташқари боғич учун Месут Ўзил, Начо Монреаль каби футболчиларга ҳам ишониб топширилиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз