Узбек O'zbek
Вальверде: «Гризманнга катта ишонч билдирамиз ва ундан тезкор натижа кутамиз»
Пайшанба, 18 Июл
1865

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде янги мавсумдаги вазифалар ва жамоанинг янги аъзолари ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда Marca.

«Барча мусобақаларда ғолиб чиқишимизни кутишаётганини биламан. Мақсадимиз ҳам шу – ўзимиз қатнашадиган турнирларнинг ҳаммасида ғалаба қозониш.

Френки де Йонг, «Аякс»нинг барча аъзолари каби, ўтган мавсумни жуда зўр ўтказди. Бу футболчи майдон марказига янгича жило олиб киради. Унинг хариди келажак учун яхши сармоя, чунки у сифатли ўйинчи ва кўп йиллар давомида «Барселона» сафида ўйнаши мумкин. «Барселона»га хос ўйин услуби унда ҳам мужассам.

Антуан Гризманнда Ла Лигада ўйнаш бўйича катта тажриба бор, шу жиҳатдан унга де Йонгдан кўра осонроқ бўлади. У жуда тезкор, ҳужумларни якунлашда самарали футболчи. Биз унга катта ишонч билдирамиз ва ундан тезкор натижалар кутамиз.

Нето – ишончли ва тажрибали дарвозабон. У тер Штегенга жуда яхши ўринбосар бўлади», – деди Вальверде.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз