Узбек O'zbek
«Миранчук, Азмун, Шомуродов» — Карпин РПЛдаги талантли футболчиларни санади
Пайшанба, 18 Июл
5543

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин Россия чемпионатидаги 30 ёшгача бўлган истеъдодли футболчиларни санади. «Commandos» YouTube каналига интервью берган Карпин рўйхатга Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ҳам киритди.

«Бундай футболчилар кўп: Миранчук, Азмун, Шомуродов истеъдодли футболчилар»,- дейди мураббий.

Карпин шунингдек қайси жамоани ҳеч қачон бошқармаслиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди: «Мени тез-тез «Спартак»га чақиришадими? Тез-тез эмас. Тўғриси, умуман чақиришгани йўқ. Мен ҳеч қачон бошқармайдиган клуб борми? ЦСКА, албатта. «Зенит»чи? Нега энди йўқ?»,- деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Матч ТВ расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз