Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» Австралия йиғинини йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади
Пайшанба, 18 Июл
3281

Ғарбий Австралия штати пойтахти Перт шаҳрида йиғин ўтказаётган икки инглиз клуби – «Манчестер Юнайтед» ва «Лидс Юнайтед» ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашувда Премьер-лига гранди Чемпионшип вакилини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Манкунианликлардан яримҳимоячи Поль Погба ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ўйин «қизил иблислар»нинг Австралия йиғини доирасидаги сўнгги учрашуви бўлди. Жамоа шанба куни Сингапурда Халқаро чемпионлар кубогидаги иштирокини «Интер»га қарши учрашув билан бошлайди. 25 июлда эса Ҳонгконгда «Тоттенҳэм» билан ўйин бор.

Ўртоқлик ўйини
Перт, Австралия
Манчестер Юнайтед – Лидс – 4:0 (2:0)
Голлар
: 1:0 – Гринвуд (7), 2:0 – Рэшфорд (27), 3:0 – Жонс (51), 4:0– Марсьяль (70, с пенальти).
«МЮ»: Ромеро (Кастро, 46), Уан-Биссака (Янг, 46), Линделеф (Жонс, 46), Байи (Смоллинг, 46), Рохо (Далот, 46), Мактомини (Перейра, 46), Погба (Матич, 46; Гарнер, 84), Гринвуд (Чонг, 46), Мата (Гомес, 46), Джеймс (Лингард, 46), Рэшфорд (Марсьяль, 46).
«Лидс»: Касилья, Даллас (Хосанна, 66), Купер, Берарди, Дуглас, Филлипс, Форшоу, Харрисон, Эрнандес (Стивенс, 77), Руф, Бэмфорд (Богуш, 63).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз