Узбек O'zbek
Клопп: «Ҳар йили 200-300 миллионлаб харажат қила олмаймиз. Бунга қурби етадиган иккитагина клуб бор»
Пайшанба, 18 Июл
14826

«Ливерпуль» бош мураббий Юрген Клопп клубнинг жорий трансфер ойнасидаги сиёсатига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «қизиллар» расмий сайтида маълум қилинди.

«Аввал ҳам айтганимдек, бу йилги ёз мавсуми «Ливерпуль» учун энг ёрқин трансфер ойналаридан бири бўлмайди. Охирги йил давомида биз жамоага кўп сармоя киритдик. Ҳар йили ана шундай харажат қила олмаймиз.

«Энди яна 200-300 млн фунт сарфлаш керак», деб ўйлаётганлар бор. Лекин жаҳонда ҳар йили шунча маблағ чиқим қила оладиган иккита клуб бор – «Сити» ва «ПСЖ». Албатта, ҳозир, афтидан, «Барселона» ва «Реал» ҳам шунга қодирдек кўриняпти.

Бизга келсак, жамоада ҳаммаси жойида. Таркибдан кўнглим тўқ, мутлақо. Биз битта позицияга номзод сифатида кимнидир кўриб чиқишимиз мумкин. Лекин бу ҳам шошилинч қилинадиган иш эмас. Ҳар қандай муаммога ечим ўзимизда бор.

Биз хотиржаммиз. Сафимизда ёшлар ҳам шуғулланишяпти, уларга биз билан бирга ишлаш ёқяпти. Наби [Кейта] ва Шак [Жердан Шақири] жароҳатидан тикланиб улгурмаганини ҳам унутманг. Улар қайтишади», – деди Клопп.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз