Узбек O'zbek
Халқаро чемпионлар кубоги. «Арсенал» «Бавария»ни мағлуб этди.
Пайшанба, 18 Июл
4810

Америкада International Champions Cup-2019 турнири бошланди.

«Арсенал» турнирдаги илк учрашувида «Бавария»га қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Обамеянгнинг узатмасидан кейин 18 ёшли ҳимоячи Луис Познански ўз жамоаси дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлим ўрталарида Роберт Левандовски ҳисобни тенглаштирди, аммо ўйин якунланиши арафасида лондонликларнинг 20 ёшли ҳужумчиси Эдвард Нкетиа жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

Шанба куни «Манчестер Юнайтед» «Интер» билан ўйнайди. Якшанба куни «Бавария» – «Реал» учрашуви бўлиб ўтади, «Арсенал» эса шу куни «Фиорентина»га қарши майдонга тушади. 

International Champions Cup 
«Арсенал» – «Бавария» 2:1
(0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 49, Познански (автогол), 1:1 – 71 Левандовски, 2:1 – 88 Нкетиа.
Арсенал – Лено (Мартинес, 46), Монреаль (Колашинац, 46), Мустафи (Чемберс, 81), Папастатопулос, Чака, Мэйтленд-Найлз, Ўзил (Жон-Жулз, 81), Уиллок (Буртон, 64), Мхитарян (Нелсон, 64), Ляказетт (Нкетиа, 81), Обамеянг (Сака, 81).
Бавария – Нойер (Ульрайх, 46), Боатенг (Зюле, 46), Алаба (Познански, 46), Кель (Киммих, 46), Мартинес (Павар, 46), Алькантара (Штиллер, 46), Онтужанс (Гнабри, 46), Толиссо (Горетцка, 46), Мюллер (Левандовски, 46), Йоханссон (Сингх, 46), Арп (Коман, 46).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз