Узбек O'zbek
«Динамо» Эргашев ва Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди. «Пахтакор» улар учун 1 миллиард сўраганди
Пайшанба, 18 Июл
2643

Самарқанднинг «Динамо» клуби трансфер бозорида ҳаракатни бошлади. Жамоа «Пахтакор»дан ижарага олинган дарвозабон Ботирали Эргашев ҳамда Шохруҳ Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда «Динамо» расмий телергам канали хабар берди.

Манбада айтилишича, 23 ёшли Ботирали Эргашев ҳамда 20 ёшли Шохруҳ Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқи эндиликда тўлиқ «Динамо»га ўтган ва икки футболчи ҳам 2021 йилгача амал қиладиган шартномага имзо чеккан.

«Динамо» бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилар билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради»,- дейилади клуб баёнотида.

Самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев жамоанинг трансфер бозоридаги асосий мақсади Ботирали Эргашев ҳамда Шохруҳ Абдураҳмоновни сақлаб қолиш эканини кўп марта такрорлаган ва матбуот анжуманларидан бирида «Пахтакор» бу футболчилари учун 1 миллиард сўм сўраётганини айтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз