Узбек O'zbek
«Вест Ҳэм» Бундеслига юлдузларидан бирини қўлга киритди
Чоршанба, 17 Июл
3161

Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Себастьен Аллер трансферини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати ушбу 25 ёшли франциялик ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома тузганини тасдиқлаган.

ОАВ маълумотига кўра, трансфер учун немислар жамоасига 40-45 миллион евро атрофидаги маблағни тўланган.

Аллер ўтган мавсумда «Айнтрахт» сафида барча турнирлар доирасида 40 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол урган ва 13 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз