Узбек O'zbek
Райола Погба, Кен ва Балотеллининг келажаги ҳақида гапирди
Чоршанба, 17 Июл
5045

Машҳур футбол агенти Мино Райола мижозлари Поль Погба, Мойзе Кен ва Марио Балотеллининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Погба, Кен ва Балотелли бйўича янгилик йўқ. Ҳеч ким менга таклиф жўнатмади. Мен бугунги кун билан яшайман, ҳозирча янгилик йўқ. Эртага нима бўлишини эса билмайман», - деб 51 ёшли Райола сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Аввалроқ Погбанинг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи экани, унинг хизматига «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани, «Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кен эса «Эвертон»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Марио Балотелли эса июнь ойида «Марсель» клубини тарк этди ва эркин агент мақомини олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз