Узбек O'zbek
Неймар «Реал», «Ювентус» ёки «Бавария»га ўтиш ҳақида ўйламоқда
Чоршанба, 17 Июл
11421

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида парижликлар клуби сафини тарк этмоқчи.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, у парижликлар клуби машғулотларига қайтган бўлсада, Парижда қолмоқчи эмас.

Бразилиялик футболчи аввалига собиқ клуби «Барселона»га қайтишни режалаштирганди. Лекин у энди, Антуан Гризманн трансферидан кейин каталонияликлар клубига ўтиши деярли имконсиз ишга айланганини тушуниб турибди ва бошқа вариантлар ҳақида ўйламоқда. Энди у ўтиши мумкин бўлган клублар учта: «Реал», «Ювентус» ёки «Бавария».

Шунингдек, Неймар «Манчестер Юнайтед»га ўтиш ҳақида ҳам ўйлаган, аммо манкунианликлар Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагани учун бу вариантдан воз кечган.

Бундан аввалроқ ОАВда «ПСЖ» каталонияликлар клубининг Неймарни Коутиньо, Ракитич ва 40 миллион еврога алмашиш бўйича таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Неймар «ПСЖ»га 2017 йил ёзида «Барселона»дан 222 млн евро эвазига трансфер қилинган ва жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчисига айланганди. Франция чемпионларининг 27 ёшли бу форвард билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган. Якунланган мавсумда бразилиялик футболчи клубининг барча турнирлар доирасидаги 28 учрашувида майдонга тушиб, 23 гол урган ва 13 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз