Узбек O'zbek
ЖЧ саралашларида Яман, Фаластин ва Сингапур Ўзбекистондан очко ола олмаган. Саудия Арабистони-чи?
Чоршанба, 17 Июл
6419

Ўзбекистон миллий жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 2-босқичида «D» гуруҳдан жой олди.

Бу гуруҳда Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термалари ҳам бор.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралашларида ушбу тўрт жамоадан учтаси устидан шу кунгача фақат ғалаба қозониб келган.

Хусусан, Яман билан 4 марта, Фаластин ва Сингапур билан 2 мартадан ўйин ўтказилган бўлиб, бу 8та учрашувда Ўзбекистон умумий 24:5 ҳисобида ғалаба қозонган.

Саудия Арабистони билан боғлиқ статистика эса ўзбекистонликлар учун салбий кўринишда. 4та ўйиндан 2тасида арабларнинг қўли баланд келган, битта учрашув Ўзбекистоннинг ғалабаси билан ва яна бир ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати – 4:8, саудияликлар фойдасига.

Барча мусобақалар ва ўртоқлик ўйинлари доирасида эса Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жами 10 марта қарама-қарши келган. Бу ўйинларда Ўзбекистон термаси 4 ғалаба, 1 дуранг ва 5та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати – 13:21.

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон жой олган «D» гуруҳи ўйинлари тақвими. Сўнгги турда фаворитлар тўқнашуви

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз